Бакаев Россия терма жамоасига чақирилди

"Спартак" ярим ҳимоячиси Зелимхан Бакаев Россия терма жамоасига чақирилди.

24 ёшли футболчи Швеция (8 октябрь) терма жамоасига қарши бўладиган ўртоқлик ўйини ва УЕФА Миллатлар лигасидан ўрин олган Туркия (11 октябрь) ва Венгрия (14 октябрь) терма жамоаларига қарши бўладиган ўйинларда майдонга тушиши мумкин.

Бакаев жорий мавсум Россия премьер-лигасида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)