Бакайоко яна "Монако"га қайтиши мумкин

"Монако" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайокони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра монаколиклар 25 ёшли франциялик футболчини жорий ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи ёки ижарага олмоқчи. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Леонарду Жардим таркибда кўрмоқчи.

Маълумот учун, Бакайоко учун “Монако” бегона эмас. У 2014-2017 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг 40 млн евро эвазига “Челси”га кўчиб ўтган. У ўтган мавсумни “Милан”да ижара асосида ўтказди ва 42та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!