Баллак "Челси"да спорт директори бўлиши мумкин

“Челси” клуби собиқ футболчиси Михаэль Баллак лондонликлар жамоаси спорт директори бўлиши мумкин. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар тарқатган.

41 ёшли Баллак инглиз клубида 2006-2010 йилларда тўп сурган. Футболчи фаолиятини 2012 йилда якунлаган эди.

Маълум бўлишича, ушбу лавозимга “Челси” собиқ ярим ҳимоячиси Жулиан Беллетти ва “Лилль” собиқ футболчиси Луис Кампос номзодлари ўрганиб чиқилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!