Балотелли 30 млн евролик маошни рад этди
Ads

Италия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли Хитой клубига ўтишдан бош тортди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Хитой клубларидан бири 27 ёшли футболчига йилига 30 миллион евролик маош таклиф қилди. Лекин италиялик футболчи таклифни рад қилди. Балотелли Европада ўйнаб, мунтазам равишда терма жамоага чақирилишни истамоқда.

Марио Балотелли 30 июнь куни эркин агентга айланади. Италиялик футболчининг сўнгги клуби Франциянинг “Ницца” клуби бўлганди.