Балотелли А Сериянинг ўртамиёна клубига ўтишга тайёр

"Марсель" форварди Марио Балотелли яна А Серияга қайтиши мумкин. У "Парма" клубидан бўлаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

“Мен ҳозирча ўз келажагим борасида бир қарорга келмадим. Биз агентим билан бу масалада гаплашмадик. Лекин мен учун “Парма”да ўйнаш бу – фахр”, - дейди италиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Марионинг марселликлар билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади ва шундан сўнг у эркин агентга айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!