Балотелли жамоадан ҳайдалди!
Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли “Брешия” клуби билан шартномасини бекор қилишдан бош тортди.
Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра, футболчининг бу қароридан сўнг клуб раҳбарияти унга жамоадан ҳайдалгани ҳақидаги хабарни юборган.
Айтиш керакки, Балотелли ўзининг бетоблигини баҳона қилиб жамоанинг бир нечта машғулотларини ўтказиб юборди. У ҳатто клуб шифокорларини ҳам огоҳлантирмади.
Энди Балотелли ва “Брешия” ўртасидаги можаро судгача етиб боради.
Фикрлар