Балотелли "Ливерпуль" учун охирги 10 йилдаги энг омадсиз трансфер бўлган

Аввалроқ, Liverpool Echo нашри "Ливерпуль"нинг сўнгги 10 йилликдаги трансфер сиёсати ҳақида маълумотлар берганлигини хабар қилган эдик.

Ушбу давр мобайнида "мерсисайдликлар" сафини тўлдирган 69 нафар футболчи орасида энг омадсиз трансфер сифатида 2014-2016 йилларда "Ливерпуль"да тўп тепган Марио Балотелли қайд этилди. У "қизиллар" сафида 16 та баҳс ўтказиб, битта гол урган холос.

Ҳозирда "Партизан" клубида фаолият олиб бораётган Лазар Маркович ва 2019 йили "Твенте"ни тарк этиб, клубсиз юрган Уссама Ассаиди Балотеллидан кейинги иккинчи поғонани эгаллади.

Liverpool Echo рейтингида Нури Шахин, Яго Аспас, Тиагу Илори, Адам Богдан, Луис Альберто ва Самед Ешиль жамоанинг энг омадсиз трансферлари рўйхатида учинчи ўриндан жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!