Балотелли:
Ads

"Марсель" форварди Марио Балотелли ўзининг келажак фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

“Менинг клуб билан амалдаги шартномам мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Лекин, бу ерда мени ҳамма нарса қониқтиряпти ва мен шу ерда қолишни хоҳлайман”, - дейди италиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли “Марсель” сафига 23 январь куни эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 6та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 4та гол уришга эришди.