Балотелли: Мен Ибрагимовичдан яхшироқ эдим

"Брешия" клуби форварди Марио Балотелли швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович билан қандай танишганини айтиб берди. Айтиш керакки, улар ўз вақтида "Интер"да бирга тўп суришган.

“Ёшлигимда Златан менга ҳеч қачон асосий жамоада машғулот ўтказмаслигимни айтган. У менга “Интер”да ўйнашга қодир эмассан, деган. Кейинчалик эса у агент Мино Райолага бориб, мени олиб кетишни сўраган. Чунки мен ундан яхшироқ эдим”, - дейди италиялик футболчи.

Балотелли “Интер”даги фаолияти давомида 86 та ўйинда майдонга тушган ва 28 та гол ҳамда 15 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ибрагимович эса 117 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 66 та гол ҳамда 29 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!