Балотелли нега уни Италия терма жамоасига чақирмасликларини айтди

"Марсель" клуби форварди Марио Балотелли Canal+ телеканалига берган интервьюсида нега уни Италия терма жамоасига чақиришмаётганини изоҳлади.

Унинг фикрича бу ирқчилик билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

“Нега улар ушбу муаммога қарши курашишмаётганини тушунмаяпман. Агар мен ўғлим билан стадионда бўлсам ва у ерда кимдир терининг ранги туфайли уни ҳақорат қилса, менг ўша одамни қулоқларини узиб олардим.

Мен қандайдир хуштаклар сабаб майдонни тарк этишим учун шуғулланмайман.

Агар терма жамоага мени чақиришмаса, демак айб менда бўлади. Масалан, “Ливерпул”да яхши ўйнолмаганим учун мени терма жамоага чақиришмаган.

Бироқ, мени чақирмасликларига бошқа сабаб ҳам бор. Бунга менинг ҳаракаттерим сабаб бўлиши мумкин. Улар учун ирқчиликка қарши курашишдан кўра мени чақирмаслик осонроқ. Яна қайтараман, терма жамоага чақирилмаслигим бу фақат менинг айбим эмас”, - дейди Балотелли.

Маълумот учун, мавсумнинг иккинчи қисмини “Марсел”да ўтказган ҳужумчи 15та ўйинда 8та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!