Балотелли "Ницца"нинг XXI-асрдаги энг яхши тўпурарига айланди

CHERY AUTO

Франциянинг “Ницца” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли жорий ҳафта УЕФА Европа лигаси 1/16 финал босқичи дастлабки баҳсида Москванинг “Локомотив” (2:3) жамоаси билан бўлган учрашувда ўз номига дубль ёздириб қўйишга эришди.

Tecno

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 27 ёшли италиялик футболчининг ушбу жамоада киритган голлари сони 38тага етди ва у шу тариқа “Ницца”нинг XXI-асрдаги энг яхши тўпурарига айланиб олди. Бу кўрсатгич борасида Балотеллидан кейинги ўринларни  Дарио Цвитанич (36), Алассан Плеа (34), Лоик Реми (30) ва Бакари Коне (29) каби футболчилар жой олишган.

Маълумот учун, Балотелли жорий мавсум Франция чемпионатида жами 18та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 13та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!