Балотелли: ПСЖнинг даражаси "Генгам" билан бир хил

“Ницца” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли Франция чемпионати доирасида ПСЖга қарши кечадиган баҳс олдидан рақиб жамоанинг имкониятлари борасида гапириб ўтди.

“ПСЖ “Генгам” билан бир хил даражада. У ҳам Лига 1 аъзоси. Бу  мавсум уларнинг ўйинларини бир бор кўрдим. Ўша “Реал” билан ўйинни. Улар мағлубиятга лойиқ эдилар.

Муаммо шундаки, пулга футболчи сотиб олиш мумкин. Бироқ ҳеч қачон жамоани сотиб олиб бўлмайди”, – деб италиялик форварднинг сўзларини келтириб ўтди Football Italia.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!