Балотелли Туркия чемпионати сўнги турида нималар қилди?

"Адана Демиспор" клуби ҳужумчиси Марио Балотелли "Гёзтепе" жамоасига қарши ўйинда пента-трик муаллифига айланди. (7:0)

Италиялик футболчи Туркия чемпионати 38-туридан ўрин олган учрашувнинг 33, 36, 44, 61 ва 70-дақиқаларида ўз номини таблога ёздириб қўйди. Марио бир голини рабона услубида киритди. 

Умуман олганда, италиялик форвард Туркия чемпионатида 18 та гол урган ҳолда, энг яхши тўпурарлар орасида Эл-Кааби билан иккинчи ўринни банд этди. Фақатгина Умут Бозок улардан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлган. (20 та) 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!