Балотелли яна "қовун туширди"

"Брешия" форварди Марио Балотелли бугун эрта тонгга белгиланган жамоа машғулотларини сабабсиз ўтказиб юборди, дея хабар бермоқда Италия матбуоти.

Ўтган ҳафтада ҳам италиялик футболчи машғулотларга арзимас сабаб туфайли келмагани ортидан клуб президенти Массимо Челлино ҳужумчи билан шартнома имзолаганидан афсусда эканлигини таъкидлаб ўтган эди.

"Брешия" раҳбарияти эса Балотеллининг ушбу ишидан сўнг у билан тузилган келишувни муддатидан олдин бекор қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!