Балотеллини ранжитган клуб

35-турга келиб А Сериядаги ўрнини йўқотган икки жамоа номи маълум бўлди.

Дастлаб, СПАЛ қуйи лигага равона бўлган бўлса, кечаги натижалардан сўнг, унинг ортидан “Брешия” ҳам B Серияга йўл олди. Марио Балотелли тўп сураётган жамоа мавсум якунланишига 3 тур қолганида 17-ўриндаги “Женоа”дан 12 очкога ортда қолиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, “Брешия” 8 йиллик танаффусдан сўнг, ўтган йили А Серияга қайтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)