"Банияс" - "Насаф" учрашувига оид муҳим маълумот (фото)

Эртага ОЧЛ плей-оффида "Банияс" ва "Насаф" гуруҳ босқичи йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Бугун “Банияс” ўйингоҳида эртанги беллашув олдидан ҳар иккала жамоалар вакиллари ҳамда ОФК расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. 

Йиғилишда эртанги учрашувга оид ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва ҳар иккала жамоанинг қайси либосларда ҳаракат қилиши ҳам келишиб олинди.

Келишувга кўра "аждарлар" қизил рангли либосларда, майдон эгалари эса очиқ кўк рангли либосларда ҳаракат қиладиган бўлди.

IMG_20220314_163723_911

“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!