"Бақироқ" "Наполи"да қолади
"Наполи" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.
Клуб президенти Аурелио де Лаурентис 42 ёшли мутахассис билан 13 июнь куни Италия Кубоги доирасида "Интер"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсгача ушбу масала бўйича учрашиб ташкиллаштирмоқчи.
Хабарларга кўра, "Наполи" Гаттузога 2022 йилгача мўлжалланган келишув таклиф қилади. Унга кўра, "бақироқ" Неаполда йилига 1,5 миллион евро ишлаб топади.
Гаттузо "Наполи" бошқарувига 2019 йил декабрида келган. Унинг қўл остидаги жамоа 26 турдан сўнг А Серия турнир жадвалида 39 очко билан 6-ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар