"Барча саволларга майдондаги ҳаракатларимиз ва натижаларимиз орқали жавоб олишимиз мумкин" - "Динамо" легионери Кожо Жоэл

Ўтган йили “Динамо” жамоасига таклиф қилинган легионер ҳужумчи Кожо Жоэл про лигада тўпурарлик салоҳиятини намойиш этди. Жамоасининг Суперлигага қайтишига муносиб ҳисса қўшди.

Ўзи ганалик бўлган бу футболчи Қирғизистон фуқаролигини олган. Чунки, билсангиз керак, у Самарқанд жамоасига келгунига қадар Қирғизистонда “Алай” ҳамда “Дордой” шарафини ҳимоя қилган.

Яқинда Осиё Кубогида Қирғизистон терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилиб қайтди. Куни кеча Кожо Sports.uz сайтига интервью берди.

- Осиё Кубогидан қандай таассурот олдингиз? Қирғизистон терма жамоасининг иштироки ҳақида фикрингиз қандай?

- Нима дейишим мумкин? Хулосаларим яхши. Умумий маънода Осиё Кубогидан ижобий таассуротларни айтишим мумкин. Барчамиз яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қилгандик. Лекин гуруҳдаги қийин ўйинлар кейинги босқичга чиқишимизга ҳалақит берди. Албатта, бундай натижа кўрсатишимиз ёқимсиз ҳолат. Аммо футболда бу учраб туради. Ҳар доим ҳам ўйлаган мақсадингизга эришиш қийин. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши кечади ва биз кейинги Осиё Кубогига яхши тайёргарлик кўрамиз. Имкон қадар яхшироқ натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

кожо1

- Осиё Кубогида дебют иштирокингиз бўлди. Бу сизга ёқдими?

- Катта турнир ва шунга яраша ҳаяжон. Чунки катта ўйинлар. Мен бундай учрашувларга яхши тайёргарлик кўргандим. Бундай атмосферада ва мухлислар қаршисида тўп суриш ёқимли. Ўйлайманки, бу менинг фаолиятимда яхши даврлар бўлди, деб ўйлайман.  

- Янги мавсум бошланяпти. Мақсад ва ниятларингиз қандай?

- Барча қатори биз ҳам Суперлигага яхши тайёргарлик кўряпмиз. Барча саволларга майдондаги ҳаракатларимиз ва натижаларимиз орқали жавоб олишимиз мумкин бўлади.

кожо3

- Эшитишимча, сизга хориждан бир қатор таклифлар бўлибди...

- Ҳа, менда бир қатор вариантлар бўлди. Футболда бу каби таклифлар тез-тез учраб туради. Футболчи ҳар хил вариантларни кўриб чиқади. Менга ҳам кўп таклифлар бўлди. Лекин, биласизми, менга барибир “Динамо” кўпроқ маъқул. Суперлигада ушбу жамоам билан яхши натижаларга эришмоқчиман. Барчасини кейинчалик амалга оширмоқчиман. Кейинги тақдирим қандай кечиши Суперлига тугаганидан кейин ҳал бўлиши мумкин.

- Сизни “Динамо” билан амалда шартномангиз бор-а?

- Ҳа, жамоам билан яна  бир мавсумлик шартномам бор. Шундан сўнг ҳаммаси аниқ бўлади.

кожо

- Бу йилги мақсад қандай?

- Ҳамма клубни Суперлигада ўз вазифаси бор. Шу жумладан мени ва жамоамнинг ҳам олдимизга қўйган мақсадимиз бор. Биз чемпионатда муносиб иштирок этмоқчимиз.

Шуҳратбек Жўраев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!