Барчаси аниқ! Азар Мадриддан ўзига уй изламоқда

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар мавсум якунлангач “Реал”га кўчиб ўтиши мумкин.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли бельгиялик футболчи аллақачон Мадриддан ўзига уй қидиришни бошлаб юборган.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум премьер-лигада жами 23та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!