Барчаси аниқ ёхуд "Интер" расмий сайтидан Икардининг сурати олиб ташланди

Бугун 24 май куни “Интер” клуби ўзининг расмий сайтида жойлаштирилган реклама материаллари саҳифасидан ҳужумчи Мауро Икардининг суратини олиб ташлади ва унинг ўрнига ҳимоячи Данило Д’Амброзионинг суратини жойлаштирди.

Calciomercato нашрининг ёзишича ушбу ҳаракатлардан сўнг Икардининг жамоадан кетишига ҳеч қандай шубҳа қолмади.

Бундан аввалроқ унга “Ювентус”дан жиддий қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икарди “Интер”дан ҳеч қаерга кетмаслигини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!