Барчаси ҳал! Мбаппе бир қарорга келди

ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе мавсум сўнгида жамоани тарк этадиган бўлди.

Испан ОАВнинг хабар беришича, франциялик футболчи якуний қарорини қабул қилиб улгурган. Унга кўра, Мбаппе фаолиятини Мадриднинг "Реал" клубида давом эттиради. Аввалроқ, парижликлар президенти Носир Ал-Ҳелайфи Килианга тезроқ бир тўхтамга келиш шартини қўйганди.

"Пари Сен-Жермен"да ўз юлдузини олиб қолиш учун деярли имкон қолмади. Боиси, Мбаппе каттароқ клуб сафига ўтиб, кўпроқ нарсага эришмоқчи. Уни фикридан фақатгина бир нарса қайтариши мумкин - ПСЖ билан Европа Чемпионлар лигасида зафар қучиш.

23 ёшли ҳужумчи 2017 йилда "Монако"дан парижликлар таркибига келиб қўшилганди. Бу вақт оралиғида у 205 ўйин ўтказиб, 156 гол ва 78 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!