"Барчаси учун раҳмат, Хуршид" - ОКМК Ғиёсов билан хайрлашди

CHERY AUTO

ОКМК клуби Хуршид Ғиёсов билан хайрлашди.

Tecno

"Барчаси учун раҳмат, Хуршид!

ОКМК ФК жамоаси ва ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов ўртасида ўзаро тузилган шартнома муддати якунига етгани муносабати билан футболчи клубни тарк этди.

2022 йилдан буён ОКМК ФК шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган собиқ ярим ҳимоячимиз Хуршид Ғиёсов ўзининг бой тажрибаси, фидойилиги ва етакчилик фазилатлари билан жамоада алоҳида ўрин эгаллади. Ушбу давр мобайнида у 135 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол ва 37 та голли узатма муаллифи сифатида клуб тарихида ўзига хос из қолдирди.

ОКМК ФК Хуршид Ғиёсовга клуб ривожи йўлида қўшган беқиёс ҳиссаси, фидокорона меҳнати ва садоқати учун чуқур миннатдорлик билдиради ҳамда келгусидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди", - дейилади хабарда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!