“Барса”, юлдузчангни жўнат, тарбиялаб берамиз!

CHERY AUTO

Ёш ўйинчилар билан ишлаш ва уларнинг маҳоратини шакллантириш бўйича мукаммал тизимга эга бўлган “Аякс” раҳбарияти “Барселона”нинг 18 ёшли ўйинчиси Марк Бернални ижарага олиш масаласини ўртага ташлади.

Tecno

Оғир жароҳатдан кейин Марк Берналь Каталония клубида асосий таркибга киришга қийналмоқда ва унга етарли даражада ўйин амалиёти берилмаяпти.

Sport.es сайтининг ёзишича, “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик испаниялик футболчини катта истеъдод соҳиби, деб билади ва унинг Каталония жамоасини тарк этишини истамайди.

Германиялик мутахассис ёш ўйинчини ротацияда ишлатишга тайёр ва ярим ҳимоячи асосий таркиб учун курашишини кутмоқда.

Берналь “Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 13 та ўйинда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширган.

Унинг шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, Берналнинг бозор қиймати 10 миллион еврога тенг.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!