“Барса” 100 миллион евролик сирни очиб қўйди

Яқинда “Барселона” ҳужумчиси Ансу Фати учун 100 миллион евро таклиф қилингани ҳақида хабар тарқалган эди.

Бошида каталонияликлар ёш футболчига катта сумма тиккан клуб номини яшираётган эди. Кейинроқ, таклиф “Манчестер Юнайтед”дан чиққани ошкор бўлди. Шунда ҳам “Барселона” президенти Жозеп Бартомеу таклифни рад этган.

Фати “Барселона” академиясига 2012 йили “Севилья”дан кўчиб ўтган. Ўтган йили асосий жамоада дебют қилган ёш иқтидор эгаси барча турнирларда 24 маротаба майдонга тушиб, бешта гол урган.

Transfermarkt Фатининг трансферини анча арзон – 36 миллион еврога баҳоламоқда.

“Манчестер Юнайтед” “Аякс”ни хурсанд қилди

Орзулардан туғилган “Барселона” эволюцияси ("Барселона" тарихига янгича назар)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!