“Барса” 250 миллион еврога “куйди”

Коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган инқироз вақтида кўп жамоалар ўйинчиларни сотиш орқали вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда. “Барселона” ҳам молиявий жиҳатдан қийин аҳволда. Клуб раҳбарияти бир неча марта маошларни қисқартирган бўлса-да, вазият ўзгармади.

Маълум бўлишича , “Барселона” ёш футболчиларни ўз вақтида бошқа жамоаларга трансфер қилмаслиги оқибатида 250 миллион еврони йўқотган. Хусусан, “Манчестер Юнайтед” Ансу Фати учун таклиф қилган 150 миллион еврони клубнинг собиқ раҳбари Хосеп Бартомеу рад этган.

Шунингдек, Франсишку Тринкау 30 миллион еврога жамоага қўшиб олинганидан озгина вақт ўтиб, унга 60 евро таклиф қилган харидор чиқди. Бироқ, Бартомеу бошчилигидаги раҳбарият даврида бу трансфер ҳам тўсиб қўйилди.

“Бавария”нинг ёш футболчи Педри бўйича кўп миллионли чорловига ҳам рад жавоби берилди.  Шу тариқа, каталонияликлар учта даромадли трансферни қўлдан бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!