“Барса” арзон, лекин зўр ҳимоячи топди

CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” қишки трансфер ойнасида марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини қидиришда давом этмоқда ва нисбатан арзон трансфер суммасига эга вариантга умид қиляпти.

Tecno

Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манбага кўра, жамоага таклиф этиладиган номзодлар орасида Берлиннинг  “Унион” клуби ҳимоячиси Диогу Лейте ҳам бор. Қайд этилишича, португалиялик футболчи клуб талабларига мос келади ва январь ойидаёқ жамоага қўшилиши мумкин.

Лейте 26 ёшда ва унинг “Унион” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди.

Transfermarkt интернет-портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади. Лейте Португалия миллий терма жамоасига икки марта чақирилган, аммо ҳали дебют қилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!