“Барса” барча совринларни ютиши учун нима кераклиги айтилди
“Барселона”нинг асосий тўпурари Роберт Левандовски жамоаси барча совринларни ютиши ва ҳар қандай рақибни енгиши мумкинлигини таъкидлади.
- Ҳозирча барча совринларни ютишимиз мумкинлиги ҳақида гапиришга бироз эрта. Табиийки, биз ҳаммани енга оламиз.
Лекин совринларнинг барчасига эга чиқиш учун мавсум давомида омад фақат бизнинг томонда бўлиши талаб этилади. Қолаверса, бизнинг кучли салоҳиятимиз бор, лекин салоҳият бошқа, ғолиблик менталитети эса, умуман бошқа нарсадир.
Биз чемпионатни ютиш истагимизни кўрсатиб келяпмиз, аммо бунинг учун кичик учрашувларда ҳам ғалаба қозониш зарур. Оддий ўйинларда “Барселона” бир неча очко йўқотди. Одамлар оддий деб ҳисоблаган учрашувлар ҳам биз учун муҳим бўлиши керак, - деди Роберт Левандовски.
Фикрлар