“Барса” бир миллиард евролик футболчидан воз кечди

  • 24 март, 2023, 18:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лионель Месси “Барселона”ни тарк этганидан кейин унинг ўрнини клаб тарбияланувчиси Ансу Фати эгаллаши кутилганди.

Tecno

Каталония клуби раҳбарияти истеъдодли ўйинчига 10-рақамни бериб, уни Мессининг ворисига айлантирди ва шартномани янгилаб, Фатига бир миллиард евро нарх қўйганди.

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, энди “Барселона” 20 ёшли футболчидан воз кечишга қарор қилган. Кетма-кет икки маротаба оғир жароҳат олган Фати аввалги даражасига кўтарила олмади. Хави унга мунтазам ўйин амалиёти бермаётгани боис, жамоадан кетиш истагини билдирмоқда.

Клуб мутасаддилари шартномдаги бир миллиард евролик бадал миқдорига қарамай, Фатини 40-50 миллион еврога қўйиб юборишга рози бўлди.

Ансуга Англия Премьер-лигасининг тўрт клубидан қизиқиш борлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!