“Барса” бир қарорга келсин!

“Интер” спорт директори Жузеппе Маротта Лаутро Мартинесни қўлга киритиш учун “Барселона”нинг вақти якунланаётганини эслатиб ўтди.

Лаутаронинг шартномасида унинг трансферини 7 июлгача амалга ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилган. “Барса” тезроқ бир қарорга келсин. Кейин биз футболчи билан музокарани бошлаймиз.  Жамоани мустаҳкамламоқчимиз ва Лаутаро биз ишонган футболчилардан бири.

Лаутаронинг бадал  пули 111 миллион еврога баҳоланган. Ҳозирча, Каталония клуби раҳбарлари таклиф қилаётган вариантлар миланликларга маъқул келмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)