“Барса” бош билан зўр ўйнайдиган футболчини Германиядан топди
“Барселона” ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар яна битта трансферни амалга оширишга ҳаракат қилади.
Бош мураббий Ханс-Дитер Фликка бош билан яхши ўйнай оладиган ҳимоячи керак. Каталония клуби скаутлари ана шундай ўйинчини Германия чемпиони “Байер” сафидан топди.
Испан гранди тез орада Жонатан Тани ўз таркибига қўшиб олмоқчи. “Байер” тажрибали ҳимоячи билан хайрлашишга тайёр. Аввалроқ, Тани “Бавария” ўзига чорлади, бироқ музокаралар охирига етмай қолди.
Леверкузенликлар ўйинчини 40 миллион еврога баҳолаяпти. “Барселона” бу трансферга 20 миллион ажратиб, Бундеслига чемпионининг ҳиммат қилишини кутяпти. Улар Танинг шартномаси шу мавсум охирида якунлашини инобатга олиб, “Байер” таклифга кўнади, деган умидда.
Бундан ташқари, “Барселона” Жонатан Тани олиш учун таркибидаги ўйинчилардан бирини қўйиб юбориши керак. Спорт директори Деку Эрик Гарсияни “Жирона”га ўтказиш ҳаракатини бошлаб юборди.
Фикрлар