"Барса" бразилиялик футболчи билан келишувга эришди

"Барселона" "Лидс" вингери Рафиньяни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. 

"Uol" нашри берган хабарга кўра, каталонияликлар бразилиялик футболчи учун 55 миллион ва яна 10 миллион евро бонус таклиф қилган. 

Манбанинг хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" 25 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олган. 

Жорий мавсумда Рафинья АПЛ доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!