“Барса” бу футболчидан юз ўгира олмаяпти
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ҳали ҳам англиялик тўпурар Ҳарри Кейнни ўз сафига қўшиб олиш вариантини истисно қилмаяпти.
Sport.es сайти маълумотига кўра, бир неча ой аввал футболчининг 65 миллион евролик товон пули ҳақидаги банди ўз кучини йўқотган.
Агар каталонияликлар Кейни харид қилиш бўйича якуний қарорга келса, энди улар “Бавария” билан қийин музокараларни олиб боришига тўғри келади.
Мюнхен клуби музокараларни камида 80 миллион евродан бошлайди.
Sport.es журналистлари Кейннинг “Барселона”га ўтишни истамаслиги ҳақидаги маълумотларни ҳам рад этди.
Ушбу мавсумда англиялик форвард барча мусобақаларда 51 та учрашувда қатнашиб, 61 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар