"Барса" бу ҳужумчисини сотиб муаммолардан қутулмоқчи
"Барселона" вингери Ферран Торресга Англия клуби қизиқиш билдирмоқда.
Каталония гранди раҳбарияти молиявий вазиятни барқарорлаштириш учун ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар бир қанча футболчилар билан хайрлашмоқчи. Чиқиш учун номзодлардан бири Ферран Торресга “Ньюкасл” қизиқмоқда. “Football Insider” хабарига кўра, “қарғалар” “Евро-2024” чемпионига 30-35 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.
2022 йил бошида “Барселона” испаниялик футболчини “Манчестер Сити”дан 55 миллион еврога сотиб олганди. Энди футболчининг “Трансфермаркт”даги нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар