"Барселона" "Юdентус"да ижара асосида тўп тепаётган "Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Альваро Моратани ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтди. 

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Каталония клуби бош мураббийи Хави уни таркибда кўришни хоҳлаганига қарамай, бу трансфер амалга ошмайдиган бўлди. 

"Матрасчилар"нинг "Юве" билан келишувига кўра, Моратани сотиб олиш бандида унинг нархи 40 миллион евро этиб белгиганган. Айнан шу фактор "кўк- анор ранглилар"ни ушбу трансфердан воз кечишга мажбур қилди. 

Шунингдек, раҳбарият вакиларри Ферран Торрес, Ансу Фати, Мемфис Депай, Мартин Брейтуейт, Люк Де Йонг каби футболчиларнинг борлигини инобатга олиб, Моратага эҳтиёж йўқлигини тушуниб етди. 

Жорий мавсумда ҳужумчи Италия клуби сафида барча турнирлар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!