"Барса" "Челси" футболчиси билан келишиб олди

“Челси“ ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта ёзда жамоадан кетишга қарор қилди. У “аристократлар“ билан шартномаси якунига етгач, эркин агент сифатида “Барселона“га ўтмоқчи.

“Sport“ нашрининг хабар беришича, агар инглиз клуби футболчи билан шартномани узайтирмаса, 32 ёшли испан Ла Лигага кўчиб ўтади. Айрим манбаларга кўра, Сесар аллақачон “кўк-анорранглилар“ билан келишувга эришган.

Қайд этиш лозим, “Челси“ сардорининг жамоа билан тузилган шартномаси 30 июнда якунига етади. 

Маълумот ўрнида, Сесар Аспиликуэта жорий мавсум АПЛнинг 17 учрашувида 2 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!