“Барса”: Энди сен кетасан!

“Барселона” даниялик ҳужумчи Мартин Брэйтуэйтдан тезроқ қутилишга ҳаракат қилмоқда. 31 ёшли футболчи эса Каталониядан кетишга шошилмаяпти.

Шунга қарамай, клуб мутасаддилари Мартин учун янги иш жойи топиб қўйди. Испания чемпионати вакили “Мальорка” тажрибали ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Брэйтуэйт Каталонияга 2020 йилнинг бошида келган.

“Барселона” уни оғир жароҳат олиб сафдан чиққан Луис Суарес ўрнини босиш учун трансфер қилган эди.

Ўтган вақт мобайнида Брэйтуэйт асосий таркиб ўйинчиси бўла олмади. Жами 57 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига ўнта гол ва бешта ассист расмийлантирди. Унинг амалдаги битими 2024 йилнинг ёзида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!