"Барса" етакчи ўйинчисига ўринбосар топди

"Барселона" жамоасининг мураббийлар штаби ҳимоячи Жорди Альба кўрсатаётган ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Шу сабабдан клуб Альбага ўринбосар қидиришни бошлаб юборган.

"Кўк-анор ранглилар" шорт-листидан ўрин олган асосий номзод "Валенсия" сардори Хосе Луис Гайя бўлиб турибди. Қайд этиш лозим, 26 ёшли ҳимоячи ҳам "Барса" либосида тўп тепишга қарши эмас.

Айни пайтда "кўршапалаклар" етакчиси "Transfermarkt" порталида 40 миллион еврога баҳоланган.
Маълумот ўрнида, Гайя жорий мавсум "Валенсия" сафида Ла Лигадаги 14 учрашувда 2 гол ва 3 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!