"Барса" етакчиси яна бир мавсум қолади, кейин эса...
Серхио Бускетс яна бир мавсум "Барселона" сафида қолишга тайёр. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
33 ёшли ярим ҳимоячини Хави ўз лойиҳасининг муҳим қисми деб ҳисоблайди ва у билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.
Футболчига МЛСдан бир қатор клублар "оғиз солган". Шундай бўлса-да, у ўзига келган барча таклифларни рад этган. Серхио 2023 йилда Америка Лигасига йўл олиши мумкин.
Маълумот учун, Бускетс жорий мавсум Ла Лига доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар