
“Барса” етти йилда бир қоқилди
“Барселона” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида ўз майдонида “Ювентус”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа, каталонияликларнинг ўз майдонида етти йил давом этган мағлубиятсиз серияси якунланди.
Бунгача, “Барселона” Европа Чемпионлар лигасида “Камп Ноу”да 38 та учрашув давомида ҳеч қайси жамоага имкониятни бой бермай келаётган эди.
Месси жамоаси сўнгги бор ўз мухлислари кўз ўнгида халқаро ўйинларда 2013 йилнинг 1 май куни “Бавария”га 0:3 ҳисобида ютқазган эди.
Фикрлар