"Барса" франциялик юлдузга қизиқиб қолди

Ҳужумчи Набиль Фекир фаолиятини бошқа клуб сафида давом эттириши кутилмоқда. 

Маълум бўлишича, француз билан шартнома имзолашга "Барселона" ҳамда "Милан" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Яшил-оқлар" ўз ўйинчиси трансферидан 45 миллион евро ишлаб олишни истамоқда. 

29 ёшли футболчи "Бетис" сафида Ла Лига доирасидаги 99 та ўйинда 18 та гол урган ва 21 та ассист муаллифига айланган. Айни дамда "трансфермаркт" портали Фекирни 40 миллион еврога баҳоламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!