“Барса” футболчига камроқ югуришни буюрди
“Барселона” мутасаддилари жамоанинг бразилиялик легионери Рафинья Диасга тўпсиз ҳолатда камроқ югуришни буюрди.
Ўйинчилар ҳаракатини таҳлил қилувчи мутахассислар Рафинья кучли прессинг вақтида спринтлар интенсивлигини пасайтириши лозимлигини аниқлаган.
27 ёшли футболчи “Барселона” ўйинчилари орасида энг кўп югураётган футболчи бўлиб чиқди. Мутахассислар бу ҳолат жароҳатларга йўл очишини таъкидламоқда.
Рафинья жорий мавсумда дастлабки саккизта учрашувда рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.
Фикрлар