
“Барса” футболчиларига тер Штегеннинг “қилиқлари” ёқмаяпти
“Барселона” раҳбарияти ва асосий дарвозабон Марк-Андре тер Штеген ўртасидаги муносабат тобора зиддиятли тус олмоқда.
Германиялик посбон жароҳати туфайли тўрт ой даволаниши зарурлиги кўрсатилган тиббий хулосани имзоламагани каталонияликларга янги дарвозабон Жоан Гарсияни Ла Лига рўйхатидан ўтказишга тўсқинлик қилмоқда.
“Барселона” ўйинчилари тер Штегеннинг бу ишини қоралаяпти. Футболчиларнинг аксарияти юзага келган вазиятда ўз сардорлари бўлган Марк-Андрени қўллаб-қувватлаб келаётган эди.
Бироқ 33 ёшли голкипер жамоага зиён келтирадиган қарор қабул қилганидан кейин қолган “барсачилар”нинг ҳам бу масала бўйича позицияси ўзгарди.
Фикрлар