"Барса" футболчиси фаолиятини А серияда давом эттирадиган кўринади
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтити тез орада "Лечче" билан шартнома имзолайди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо твиттерда.
Манба берган маълумотларга кўра, клублар 28 ёшли франциялик футболчини 2023 йилгача ижарага бериш бўйича келишиб олган.
Қайд этилишича, шу ҳафта ҳимоячи Италияда тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг трансфер расман якунланади.
Аввалроқ Каталония клуби Умтити билан шартномани 2026 йилнинг 30 июнига қадар узайтирган ва унинг маошини қисқартиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар