“Барса” футболчисини олмасак бўлмайди
“Барселона” ҳужумкор футболчиси Рафинья Диас Испания чемпионатидаги бир йиллик фаоллиятидан сўнг, яна Англия Премьер-лигасига қайтиб кетиши мумкин.
Бразилиялик футболчи “Барселона”га келгунга қадар Англияда “Лидс” шарафини ҳимоя қилган. SportWitness нашрининг таъкидлашича, 26 ёшли футболчига бу гал “Ньюкасл” ўз таркибидан жой бермоқчи.
Саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин бойиб кетган клуб, Рафиньяга ҳар мавсум учун 12 миллион евродан маош тўлашни таклиф қиляпти.
“Барселона”да Рафинь шу пайтга қадар 45 та учрашувда майдонга тушиб, ўнта гол ва ўн битта ассист муаллифи бўлди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган.
“Ньюкасл” бу трансферни амалга ошириши учун 50 миллион евродан кўпроқ пул тикишига тўғри келади. Каталонияликлар бразилиялик ўйинчини олишга 58 миллион евро харажат қилган.
Фикрлар