“Барса” гол уриш бўйича бу ишни уддалаган ягона жамоа

Испания чемпионатининг учинчи туридан ўрин олган “Вильярреал” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги учрашувда дарвозаларга жами еттита тўп киритилди.

Хави Эрнандес шогирдларидан Гави ва Френки де Йонг 15 дақиқа ичида кетма-кет иккита гол уришга муваффақ бўлди. Нидерландиялик футболчининг голи каталонияликларнипнг “Вильярреал” дарвозасига киритган жами 100-голи сифатида қайд этилди.

Шу тариқа, “Барселона” Ла Лига тарихида “Вильярреал” дарвозасини юз марта ишғол қилган биринчи жамоага айланди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида “Барселона” вакилларидан Ферран Торрес ва Роберт Левандовски ҳам биттадан гол уриб, меҳмонларнинг 4:3 ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

“Вильярреал”нинг уч голига Хуан Фойт, Александер Сёрлотт ва Алекс Баэна муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!