“Барса” Гюндоғандан қутилмоқчи бўлаётгани сабаби ошкор бўлди

“Барселона” раҳбарияти германиялик тажрибали ярим ҳимоячи Илкай Гюндоғанни бошқа клубга трансфер қилиш бўйича иш олиб борибмоқда.

Marca нашрининг аниқлашича, Каталония суперклуби мутасаддилари 33 ёшли футболчи катта маош олаётгани учун ундан тезроқ қутилмоқчи.

“Манчестер Сити”даги муваффақиятларидан кейин ўтган ёзда “Барселона”га келган машғур ўйинчига каталонияликлар йиллик 15 миллион евродан кўпроқ иш ҳақи белгилаган. Энди бу сумма клубга оғирлик қилмоқда.

Қолаверса, “Барселона” янги ўйинчи Дани Ольмони Ла Лига қайдномасидан ўтказиш учун ҳам фэйр-плей талабларини бажариш учун қимматбаҳо юлдузларидан бирини сотиб юбориши шарт.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!