“Барса” ҳам “Интер”га “ЙЎҚ!” деди
“Интер”дан Лаутаро Мартинесни ололмаётган “Барселона” миланликларнинг ҳам таклифига рад жавобини берди.
Италияликлар Каталонияда муваффақиятли ўйнаётган ҳимоячи Клеман Ланглени А Серияга юборишни сўради. Каталонияликлар бу футболчи сотилмаслигини, ҳатто Лаутаронинг трансферига ҳам қўшилмаслигини уқтирди.
Маълум бўлишича, “Барселона”нинг франциялик футболчи бўйича ўзига хос режаси бор. Тез кунларда клуб раҳбарияти Лангленинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан музокара ўтказади.
2023 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартномага кўра, футболчига 300 миллион евро миқдорида бадал пули белгиланган.

Фикрлар