“Барса” ҳеч ким танимайдиган, 34 та ўйинда 80 та гол ўтказган дарвозабон топди
“Барселона” яқин келажакда асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўрнини боса оладиган посбон қидираётган эди.
Каталонияликлар нишонига “Вердер” тарбияланувчиси Мио Бакхаус тушди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Қизиғи шундаки, Бакхаус “Вердер” сафида бирорта учрашувда иштирок этмаган. Клуб уни Нидерландиянинг “Волендам” жамоасига ижарага юборган.
Мио “Волендам” сафида 34 та учрашувда иштирок этиб, жами 80 та гол ўтказиб юборди ва атиги учта учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди холос.
Transferamаrkt портали истеъдодли ёш дарвозабонни 2 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар