“Барса” ҳужумчиси раҳбариятдан хафа бўлди
“Mundo Deportivo” нашри хабарига кўра, ҳужумчи Мефмис Депай "Барселона"ни тарк этишга қарор қилди.
Футболчи мураббийлар штабининг ўзига бўлган муносабатидан норози, чунки раҳбарият Мемфисга ишонч билдирмаяпти.
Голландиялик 28 ёшли футболчисига асосий даъвогар "Ювентус" бўлиб турибди. Каталония клуби ҳужумчини клуб билан шартномани узайтирса, уни ижарага беришга тайёр.
Ўтган мавсум футболчи "Барселона"нинг барча мусобақалар доирасидаги 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг "Барселона" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, Депай Каталония клубига 2020 йилнинг ёзида эркин агент сифатида ўтган эди.
Фикрлар