"Барса" ҳужумчиси янги жамоаси билан музокараларни бошлади

  • 25 ноябрь, 14:36
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Туркия клубида давом эттириш имкониятига эга, дея хабар беради Fotomac нашри.

Tecno

Манбага кўра, Истанбулнинг "Фенербахче" клуби Левандовскини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб раҳбарлари футболчининг агенти билан музокаралар олиб боришди ва бир йиллик шартнома имзолашга тайёр эканликларини малум қилишган. Ҳозирча Роберт таклиф қилинган шартлардан норози.  У икки ярим йиллик шартнома бўлса, рози бўлади.

Маълумот учун, 39 ёшли футболчиарнинг каталонияликлар билан тузган битими келаси ёзда ўз якунига етади. Форвард жорий мавсум 13 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол киритди. Унинг Tranfermarkt порталидаги нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!